Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Непални йирик ҳисобда мағлуб этди
Mr.NoBoDy28.04.2019 17:34
1229
30
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатининг иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган саралаш баҳсларида қатнашмоқда. Биринчи учрашувда Карима Йўлдошева шогирдлари Мьянма терма жамоасига кичик ҳисобда мағлуб бўлишганди. Саралашдан ўрин олган иккинчи ўйинда Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Непал терма жамоасини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Эндиликда терма жамоамиз 30 апрель куни Австралия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.