Ўзбекистон U-19 аёллар олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган сўнгги ўйинни Австралияга қарши ўтказди

  • Mr.NoBoDy30.04.2019 17:34
  • 1237
  • 30

Бугун Ўзбекистон U-19 аёллар олимпия терма жамоаси Мьянманинг Мандалай шаҳрида Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган сўнгги ўйинни Австралияга қарши ўтказди. Учрашув Австралия терма жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа Карима Йўлдошева шогирдлари саралашдаги иштирокларини якунлашди. 

Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги биринчи ўйинда Ўзбекистон Мьянмага 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Иккинчи ўйинда эса Непал дарвозасига жавобсиз 4та гол киритганди. 
 
U-19 Осиё чемпионати, 2-саралаш босқичи
"Мандалай Тири" стадиони, Мандалай
Австралия - Ўзбекистон 4:1
Голлар: Кира Кони (41), Принцес Ибни Исей (49), Мэри Фловер (52), Челси Блиессет (87) - Шаҳноза Қурбонова (78)
Австралия: Аннали Гроу, Шарлотт Грант, Челси Блиссет, Куртни Невин, Эми Саэр, Принцес Ибни Исей, Рэйчел Лоу, Мэри Фловер, Кира Кони, Расами Фонсонгам, Тесса Тэмплин.
Ўзбекистон: Зарина Саидова, Мадина Ҳикматова, Шаҳноза Қурбонова, Сетора Такабоева, Лайло Шодиева, Тожинисо Рашидова, Диёра Эркинова, Шаҳризода Зайнитдинова, Нозима Эргашева, Ҳусния Ганчева, Сўғдиёна Алламуродова
 

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar