Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 4-тур ўйинлари анонси
Mr.NoBoDy01.05.2019 15:00
1038
30
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан истиқболли ва иқтидорли футболчиларни турли ёш тоифадаги миллий терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15,
U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. 4 май куни ана шу мусобақанинг 4-тур ўйинларига старт берилади.
"А" гуруҳидаги 4-тур учрашувларида Бухоро вилояти Навоий академиясига қарши, Самарқанд вилояти Сурхондарё академиясига қарши, Қашқадарё вилояти Хоразм вилояти академиясига қарши майдонга тушади. "А" гуруҳида 4-турда Қорақалпоғистон Республикаси академияси дам олади.
"B" гуруҳида 4-турда Тошкент шаҳри академияси Наманган вилояти академиясига қарши, Андижон вилояти Жиззах вилоят академиясига қарши, Фарғона вилояти Сирдарё болалар-ўсмирлар академиясига қарши баҳс олиб боради. Бу гуруҳда 4-турда Тошкент вилояти академияси дам олади.