Андижон вилоят футбол ассоциацияси 3-лига беллашувларини бошлашга тайёр турибди
Mr.NoBoDy02.05.2019 11:00
958
30
Биринчиликда 22 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Ҳар бир тумандан энг камида биттадан футбол клубининг борлиги эътиборга молик. Мазкур биринчиликда ғолиб чиққан жамоа "В" Про-лигасида тўп суриш имкониятига эга бўлади. Бунинг учун ўша жамоа нафақат Андижонда етакчи эканлигини исботлаши, балки лицензиялашнинг минимал талабларига ҳам жавоб бериши керак.
Ўтган йил якунларига кўра "Rash-Milk" жамоаси мусобақада ғолиб бўлганди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур клубни имтиёзли йўлланма билан "В" Про-лигага қўйган. Яъни, клуб 31 октябрга қадар стадионидаги камчиликларни бартараф этиши керак бўлади.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Андижон биринчилигини кузатиб боради. Бу келаси мавсумда Про-лигага чиқиши мумкин бўлган жамоаларни яқинроқ ўрганиб бориш имкониятини беради.