Машҳур травмотолог-ортопед Мелих Малкоч Тошкентда спортчилар учун бепул консультация ўтказади
Mr.NoBoDy02.05.2019 13:00
990
30
Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимиздаги спортчилар, хусусан, футболчиларнинг саломатликларини таъминлаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан туркиялик машҳур травмотолог-ортопед, тиббиёт фанлари доктори Мелих Малкоч 6-10 май кунлари Тошкентга ташриф буюриб, мамлакатимиздаги спортчиларга бепул консультациялар ўтказади.
Мелих Малкоч артроскопик жарроҳлик, бўғимлар жарроҳлиги, бўғимлар ҳимояси ва спортчилар физиологияси бўйича иш олиб борувчи машҳур шифокор ҳисобланади. У Истамбулда 15 йилдан бери муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Ўз вақтида Туркия футбол ассоциациясида футболчиларнинг жисмоний кўрсаткичларини назорат қилиш бўйича бош мутахассис, тиббий маслаҳатчи сифатида ишлаган.
Тиббиёт фанлари доктори Мелих Малкоч пойтахтимизга ташрифи давомида қуйидаги касалликлар бўйича беморларга бепул маслаҳатлар бериши кўзда тутилган:
Тирсак бўғимлари: Эпикондилит, Бурсит.
Билак тенденити
Болдир бўғимлари тенденити
Тиззадаги мениск узилиши
Оёқдаги олд ва орқа хочсимон тўқималар узилиши
Елка ва белдаги жароҳатлар
Товон фасциити
Ассептик некроз
Малакали мутахассисдан консультация олиш учун Республика илмий-амалий спорт медицинаси марказининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: