Ҳудудий болалар-ўсмирлар академияларида ҳакамлик йўналиши бўйича семинарлар ўтказилмоқда
Mr.NoBoDy04.05.2019 14:34
997
30
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчилари орасида футбол ҳакамлиги билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борадиган иқтидорли ҳакамларни ҳозирдан тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Навоий вилоятлари академиялари тарбияланувчилари билан шу мавзуда семинарлар ташкил қилинди. ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти етакчи мутахассис Владислав Цейтлин, шунингдек, ҳакам ва инспекторлар — Исҳоқ Ибрагимов ва Султон Зайлобиддинов томонидан ўтказилган семинарларда ҳакамлик касбининг ўзига хос томонлари ҳақида академия тарбияланувчиларига гапириб берди. Шунингдек, ҳакамлик билан шуғулланишни истаган тарбияланувчилар қайси жиҳатларга эътибор қаратишлари зарурлиги таъкидланди. Бундан ташқари, ҳакамлик учун номзодларни танлаб олишда эътибор қаратиладиган мезонлар ҳақида тушунтириш берилди.
Учрашув давомида академиялар тарбияланувчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва тегишли жавоблар олишди.