Фарғонада ўсмирлар ўртасида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди

  • Mr.NoBoDy07.05.2019 14:34
  • 1135
  • 30

 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футзални ривожлантиришга ва уни оммалаштиришга катта этибор бериб келинмоқда. 
 
Жумладан, Фарғонада 2007 йилда туғилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
 
Унда Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Андижон ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари иштирок этди. Ўйинлар Марғилон шаҳридаги 1-БЎСМга қарашли спорт мажмуасида ташкил этилди.  
 
Мусобақа якунларига кўра Сирдарё вилоятининг Янгиер БЎСМ жамоаси биринчи, Фарғона вилоятининг Марғилон 1-БЎСМ жамоаси иккинчи, Жиззах вилоятининг Дўстлик БЎСМ жамоаси учинчи ўринни эгаллади. 
 
Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорларга Кубок, медаль ва дипломлар топширилди.


Ўхшаш янгиликлар