Эдита Миробидова Мьянма - Бангладеш учрашувида ишлайди

  • Mr.NoBoDy01.03.2019 14:50
  • 1256
  • 30

Аввалроқ, ўзбекистонлик аёл ҳакамлар U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳсларини бошқариш учун таклиф этилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жумладан, Эдита Миробидова ва Кристина Середа Хитой - Мьняма учрашувини бошқариб боришди. 

Бугун 1 март куни ҳамюртимиз Эдита Миробидова "B" гуруҳидан ўрин олган Мьянма - Бангладеш учрашувида захира ҳаками сифатида ишлайди. Учрашув Янгон шаҳридаги «Mandalar Thiri» стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари 6 мартга қадар давом этади. 

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар