"Келажак сари" халқаро мусобақасига қуръа ташланди

  • Mr.NoBoDy12.05.2019 10:00
  • 1114
  • 30

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ёшлар ўртасида футболни оммавийлаштириш, ёшлар терма жамоаси ва профессионал футбол клубларига иқтидорли ва истиқболли футболчиларни танлаб олиш, қўшни давлатлар билан дўстона алоқалар ўрнатиш мақсадида "Келажак сари" халқаро мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Кеча мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимидан кейин турнирга қуръа ташланди. 


 
Мусобақа жорий йилнинг 19 май кунига қадар ўтказилади. Унда 14та ҳудудий болалар-ўсмирлар академиялари қаторида Қирғизистон ёшлар терма жамоаси, Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрининг “Нархоз” футбол клуби, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси, ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари жамоалари, "Локомотив" ҳамда "Чиғатой" футбол мактаби жамоаси қатнашади.
 
Қуръа натижалари билан танишинг:
 
"А" гуруҳи
Жиззах
Қирғизистон ёшлар терма жамоаси
Андижон
Қорақалпоғистон Республикаси
Тошкент шаҳри
 
"B" гуруҳи
Самарқанд
"Нархоз" (Қозоғистон)
Сурхондарё
Наманган
"Чиғатой"
 
"C" гуруҳи
Хоразм
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси - 1
Навоий
"Локомотив"
Тошкент вилояти
 
"D" гуруҳи
Фарғона
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси - 2
Сирдарё
"Бунёдкор"
Қашқадарё
 
Бугун 12 май куни бўлиб ўтадиган ўйинлар тақвими билан танишинг: 
 
Қирғизистон ё.т.ж - Тошкент шаҳри 
"Нархоз" (Қозоғистон) - "Чиғатой"
Ўзбекистон ё.т.ж 1 - Тошкент вилояти
Ўзбекистон ё.т.ж 2 - Қашқадарё вилояти
Андижон - Қорақалпоғистон Республикаси
Сурхондарё - Наманган 
Навоий - "Локомотив"
Сирдарё - "Бунёдкор"
 

Ўхшаш янгиликлар