ОЧЛ, 6-тур. Бугун "Локомотив" ўз майдонида "Ал-Райян" клубини қабул қилади

  • Mr.NoBoDy21.05.2019 11:34
  • 962
  • 30

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган учрашувда Тошкентнинг "Локомотив" клуби Қатарнинг  "Ал-Райян" клубини қабул қилади. Учрашув соат 19:00да "Локомотив" стадионида бошланади.

"Локомотив" аллақачон гуруҳдан чиқиш имкониятидан маҳрум бўлиб улгурган. Андрей Фёдоров шогирдлари 5та ўйиндан кейин атиги 4 очко жамғариб, гуруҳда 3-поғонанини эгаллаб туришибди. Аммо бугунги ўйиндаги ғалаба Ўзбекистон учун Осиё чемпионлар лигасидаги квоталарни ошишига ёрдам бериши мумкин.

Шу сабабли бугун "Локомотив" жамоасидан чиройли ўйин ва ғалаба кутиб қоламиз.
 
ОЧЛ, 6-тур
21 май, "Локомотив" стадиони, Тошкент. 
"Локомотив" - "Ал-Райян" 

Ўхшаш янгиликлар