Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқичининг «А» гуруҳидан ўрин олган Ироқ — Жанубий Корея учрашувида ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Илгиз Танташев ўйинда бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Андрей Тсапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради. Аҳрол Рисқуллаевга эса ёрдамчи ҳакамлик вазифаси ишониб топширилди.