Ўзбекистон - КХДР ўртоқлик учрашувини туркманистонлик ҳакам бошқаради
Mr.NoBoDy23.05.2019 11:34
1131
30
Жорий йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Корея Халқ Демократик Республикасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Мазкур ўйинни туркманистонлик Чоримурод Қурбонов бошқариб боради. Унга қанотларда Полвон Полвонов ва Аҳмад Бегназаров ёрдам беришади.
Учрашув 7 июнь куни соат 20:00да Тошкентдаги "Миллий" стадионда бўлиб ўтади.