ЎФА ишчи гуруҳи Андижон вилоятидаги футболни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди

  • Mr.NoBoDy02.12.2021 10:05
  • 663
  • 30

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ишчи гуруҳ ходимлари Андижон ФММ ҳамда Андижон вилояти болалар ва ўсмирлар футбол мактабига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида вилоятда болалар футболига яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишилиб, айрим вазифалар юзасида керакли таклиф ва топшириқлар берилди.

Куннинг иккинчи қисмида Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлими бошлиғи Усмон Тошев ҳамда Ўзбекистон У-15 терма жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров андижонлик ёш футболчилар билан учрашдилар. Очиқ ва самимий ўтган суҳбат якунида вилоятдаги намунали тарзда фаолият юритаётган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол жамоаларига ЎФАнинг футбол тўплари топширилди.

Ўхшаш янгиликлар