Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятини тугатганлигини эълон қилди

  • Mr.NoBoDy20.12.2021 12:05
  • 1023
  • 30

Бугун ўзбек футболининг энг ёрқин юлдузларидан бири, узоқ йиллар давомида миллий терма жамоамизда бетакрор ўйинлар ўтказган Одил Аҳмедов футболчилик фаолияти якунланганини эълон қилди. Келинг, Аҳмедовнинг миллий жамоамиздаги фаолиятини ёдга оламиз:

2007 йилда Одил миллий терма жамоа сафида дебют қилган. Ўшандан бери 108 та ўйин ўтказди ва 21 та гол уришга муваффақ бўлди. 4 та Жаҳон чемпионати саралашида қатнашди, 3 бор Осиё кубогида иштирок этди ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланди.

Одил Аҳмедов нафақат Ўзбекистоннинг, балки ўз вақтида Осиёнинг энг ёрқин футболчиларидан бирига айланди. Аҳмедов деганда ишонч, фидойилик, жонкуярлик тимсоллари кўз олдимизга келади.

ЎФА, ўзбек футболи жамоатчилиги ва мухлислар номидан Одил Аҳмедовга узоқ йиллик фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз.

Одил Аҳмедовнинг мамлакатимиз футболини ривожлантириш борасидаги кейинги режаларида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Умид қиламизки, у кейинги фаолиятида ҳам футболимиз довруғини оширишга ўз ҳиссасини қўшишда давом этади.

Ўхшаш янгиликлар