"Футбол дўстлик учун". Ўзбекистонлик ёш футболчилар Гиннеснинг янги рекордини ўрнатишда иштирок этишди

  • Mr.NoBoDy31.05.2019 22:00
  • 1058
  • 30

 
Бугун Испания пойтахти Мадрид шаҳирдаги "Dehesa de Navalcarbón" спорт мажмуасида "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси иштирокчилар ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Лойиҳада иштирок этаётган ўзбекистонлик ёш футболчилар футбол учрашувларида фаол ҳаракат қилиб, ўз жамоаларининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди.
 
Плей-офф ўйинларидан сўнг шу ернинг ўзида "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси иштирокчилари ёрдамида Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун уриниш бўлиб ўтди. Бир вақтнинг ўзида майдонда 57 миллат вакиллари бўлган ёш футболчилар машғулот олиб боришди. Гиннес рекордлари бўйича комиссия вакили томонидан бу рекорд рўйхатга олиниб, иштирокчиларга махсус сертификат топширилди. Бундан аввалги рекордда жами 50 нафар миллат вакиллари бир вақтнинг ўзида майдонда машғулот олиб боришган.
 
Шу тариқа ўзбекистонлик ёш футболчилар Асилбек Нўъмонов, Асадбек Рўзимов, Абдулло Турсунбоев ва Марина Косникова Гиннес рекордини ўрнатишда иштирок этган футболчилар сифатида тарихдан жой олишди.
 
Эртага лойиҳа иштирокчилар Мадрид шаҳридаги "Wanda Metropolitano" стадионида бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси финалини бевосита стадиондан томоша қилишади. Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финалида Англиянинг икки жамоаси - "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" жамоалари ўзаро куч синашишади.




Ўхшаш янгиликлар