Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 7-тур ўйинлари анонси

  • Mr.NoBoDy02.06.2019 12:34
  • 1009
  • 30

 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан истиқболли ва иқтидорли футболчиларни турли ёш тоифадаги миллий терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Жумладан, мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15,
U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ташкил этилган бўлиб, бугун ана шу мусобақанинг 7-тур ўйинларига старт берилди.
 
"А" гуруҳидаги 7-тур учрашувларида Навоий академияси Сурхондарё академиясига қарши, Бухоро Хоразм вилояти академияси жамоасига қарши, Қашқадарё вилояти эса Қорақалпоғистор Республикаси академиясига қарши майдонга тушади. "А" гуруҳида 7-турда Самарқанд академияси дам олади.   
 
"B" гуруҳида 7-турда Тошкент вилояти академияси Наманган вилояти академиясига қарши, Андижон вилояти Сирдарё вилоят академиясига қарши, Фарғона вилояти Жиззах болалар-ўсмирлар академиясига қарши баҳс олиб боради. Бу гуруҳда 7-турда Тошкент шаҳри академияси дам олади.

Ўхшаш янгиликлар