Аввлароқ, Испаниянинг Мадрид шаҳрида "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг Еттинчи мавсуми бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур лойиҳада ўзбекистонлик ёш футболчилар ҳам иштирок этишди.
Лойиҳа Европа, Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка мамлакатларидан ташриф буюрган жами 800 нафарга яқин инсонларни бирлаштирди. Тадбирларни дунёга машҳур оммавий ахборот воситаларининг 160 нафарга яқин ходимлари ёритиб боришди.
"Футбол дўстлик учун" лойиҳаси доирасида ёш футболчилар футбол бўйича мусобақада иштирок этишди. Жаҳон ҳамжамияти нигоҳини табиатни муҳофаза қилишга қаратиш мақсадида жамоалар камёб ва йўқолиб кетиш хавфида бўлган жониворлар номлари билан аталди.
Ёш футболчилар мусобақаларда иштирок этишдан ташқари Гиннеснинг янги рекордини ўрнатишда ҳам иштирок этишди. Бир вақтнинг ўзида майдонда 57 хил миллат вакиллари машғулот олиб боришди. Бу ҳолатни GUINNESS WORLD RECORDS® компанияси ҳаками Анна Орфорд кузатиб борди ҳамда рекорд қайд этилганини тасдиқловчи сертификатни лойиҳа раҳбари, «Газпром» ОАЖ директорлар кенгаши раиси Виктор Зубковга тақдим қилди.
Бундан ташқари, лойиҳа иштирокчилари Мадрид шаҳридаги "Wanda Metropolitano" стадионида бўлиб ўтган Европа Чемпионлар лигаси финалини бевосита стадиондан томоша қилишди.
Лойиҳа доирасида болалар футболини ривожлантириш мавзусида халқаро форум ҳам ўтказилди. Ушбу форумда болалар футболидаги долзарб масалалар ҳақида сўз юритилди.
«"Футбол для дружбы" — это совершенно уникальная программа, присоединиться к которой мечтают дети со всего мира. Объединяя спортивную и гуманитарную составляющие, проект помогает Юным участникам развивать свои таланты, выбирать свой жизненный путь и становиться яркими лидерами. Не все Юные футболисты, тренировавшиеся на полях «Футбола для дружбы», станут профессиональными спортсменами. Но все они навсегда сохранят внутри себя уникальный опыт, полученный здесь: опыт дружбы, преодоления собственных границ, командной работы», – легендарный футболист сборной Бразилии и ФК «Реал Мадрид», победитель Кубка мира и трехкратный победитель Лиги чемпионов УЕФА Роберто Карлос.
"Футбол дўстлик учун" ажойиб лойиҳа бўлиб, бу лойиҳа иштирок этишни, менимча, бутун дунёдаги болалар исташса керак. Спорт ва ижтимоий ҳаётни бирлаштирган лойиҳа ёш футболчиларга ўз истеъдодларини намоён қилиш, ҳаётда ўз йўлларини топиш ва етакчига айланиш имкониятини тақдим қилади. Мен ҳам мазкур лойиҳанинг бир қисмига айланганимдан жуда хурсандман", - деди форумда қатнашган жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос.
"Футбол дўстлик учун" лойиҳаси иштирокчилари энг ижтимоий футбол клубга овоз беришди. Овоз бериш натижаларига кўра Англиянинг "Ливерпуль" клуби ғолиб деб топилди. Аввалги йилларда «Барселона» (Испания), «Бавария» (Германия), «Ал-Ваҳда» (Сурия), «Реал Мадрид» (Испания) ва Бразилия терма жамоалари мана шундай сўровномада ғолиб чиқишганди.
Эслатиб ўтамиз, "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг Еттинчи мавсумида Ўзбекистондан Асилбек Нўъмонов, Асадбек Рўзимов, Абдулла Турсунбоев ҳамда Марина Косникова иштирок этишди.