Ўзбекистон Кубоги финалини қабул қилиши мумкин бўлган стадионлар номи эълон қилинди

  • Mr.NoBoDy 18.03.2024 15:25
  • 1047
  • 30

Лига 2020 йилдан бошлаб Кубок финалига мезбонлик қиладиган стадионлар номига шаффоф қуръа орқали аниқлик киритиб келади.

Шу тариқа, Наманган (2020), Самарқанд (2021), Бухоро (2022), Қарши (2023) шаҳарлари мос равишда финалларни қабул қилди. 

2024 йилги мавсумда Лига уч стадионга шундай имконият тақдим этади: "Истиқлол", "Бобур Арена" ва ОКМК спорт мажмуаси. Мазкур стадионлар ўтган мавсумда Лига талаби бўйича ёритиш, суғориш, дренаж тизимларини яхшилади, майдон майсаси ўзгартирилди. 



Ўзбекистон Rубогининг гуруҳ босқичига 21 март куни қуръа ташланиши маълум қилинганди. "Спорт-ТВ" орқали жонли эфирга олиб чиқиладиган жараён вақтида Кубок финалига мезбонлик қиладиган стадион номига ҳам ойдинлик киритилади. Финал 5 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар