Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”

  • Mr.NoBoDy 24.04.2024 01:50
  • 75
  • 30

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳужумчиси Русланбек Жиянов Вьетнамга қарши ўйин (3:0) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўзбекистон халқини ғалаба билан табриклайман. Гуруҳдан чиқишни уддаладик. Олдимиздаги дастлабки вазифасини бажардик. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- Гуруҳ босқичида терма жамоасимиз ўнта гол уриб, бирорта гол ўтказиб юбормади. Бу футболчиларнинг ўзига бўлган ишончига қай даражада таъсир қилади?

- Албатта. Биз ҳаракат қиламиз, ҳаммаси Аллоҳдан.

- Саудия Арабистонидан реванш олиб вақти келдими?

- Бўлажак рақибимиз яхши жамоа. Биз олдимизга юқори мақсад қўйганмиз. Шундай экан, қаршимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак.


Ўхшаш янгиликлар