Рўзиқул Бердиев: "Бугун бундан ҳам ёмонроқ натижа қайд этилиши мумкин эди"

  • Mr.NoBoDy 22.06.2022 23:34
  • 3297
  • 30

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.

- Натижадан қониқмадик. Ўйинни кўрдинглар, бугун жамоамнинг ҳолати яхши эмаслиги яққол кўринди. Балки бундан ҳам ёмонроқ натижа қайд этилиши мумкин эди. Айрим вазиятларда дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Очко йўқотдик. Аксарият футболчилар сўнгги паллада машғулотларда қатнашди. Шу боис бугун уларга ҳордиқ чиқариш имконини бердик. Боз устига Дилшод Саитовнинг бетоб бўлиб қолиши ўйин режаларимизга таъсир қилди. Фикримча, икки очко йўқотдик. Олдимизга юқори мақсад қўядиган бўлсак, ҳар бир ўйинда максимал очко жамғаришимиз лозим, - дейди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф" икки хил тайм ўтказди. Биринчи бўлимдаги тўп назорати иккинчи бўлимда рақибга бериб қўйилди...

- Ўйинга берилган кўрсатмада тўпни назорат қилишимизни айтгандим. Лекин бугун олдинги чизиқда кескин узатмалар бўлгани йўқ. Шу боис биринчи бўлимни тўпни назорат қилиш билан ўтказдик. Ўйинни олсак ҳам, вазиятлар кам яратдик, дея оламан. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужум қилганимизга қарамай гол уриш насиб қилмади. Шунингдек стандарт вазиятлардан фойдаланишда оқсаганимиз сезилди. Уч кун олдин тўлиқ таркиб йиғилди. Бу таъсир қилишини сезгандим. Аммо бу баҳона бўлмаслиги керак. 

"Олимпик" - АГМК учрашувидаги ҳисобдан хабарим йўқ эди. Иккинчи бўлим ўрталарида айтиб қолишди. Очиғи Тимур Кападзе шогирдларида ҳозир кайфият анча яхши. АГМК жуда тажрибали жамоа. Улар билан ўйинда ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар