Мхитарян ва "Интер" 2 йиллик шартнома имзолашди. Маош – йилига 3,5 млн евро (Николо Скира)

  • Mr.NoBoDy 23.06.2022 14:17
  • 375
  • 30

"Рома" собиқ хавбеки Генрих Мхитарян эркин агент мақомида "Интер" ўйинчисига айланди.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

33 ёшли арманистонлик Милан клуби билан бир мавсум учун 3,5 млн евролик 2024 йилга қадар шартнома имзолади.

"Интер" Мхитаряннинг ўтишини тез орада эълон қилиши кутилмоқда.

Олдинроқ маълум бўлганидек, унинг "Рома"дан кетишига Чемпионлар Лигасида ўйнаш хоҳиши сабаб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар