ads


“Сурхон” ва “Металлург” мезбонлигидаги жами уч учрашув 1 соат эртароқ старт олади

  • Mr.NoBoDy 23.06.2022 15:51
  • 78
  • 30

Тақвимда кичик ўзгариш.

"Coca-cola Суперлига учрашувлари вақтлари “Спорт” телеканали билан ҳамкорликда аввалдан маълум қилиб келинмоқда. Беллашувлар, шунингдек, “Дунё бўйлаб” телеканали орқали ҳам жонли намойиш этилади. 

“Дунё бўйлаб” спортга ихтисослашмаган бўлса-да, МТРК жонли учрашувлар сонини кўпайтириш мақсадида телеканални ҳам телетрансляцияларга жалб қилган. Мана шундай ҳолатда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳам айрим жамбаҳаларда телеканал режалари билан ҳисоблашиши тўғри бўлади. Шундан келиб чиқиб, “Спорт” таклиф киритди ва аввалроқ эълон қилинган уч учрашув вақти ўзгарди. 

26 июнь куни 11-турнинг қолдирилган ўйини доирасида “Олимпик” Бекободда меҳмон бўлади. 30 июнь куни эса Бекободга Тошкентнинг бошқа бир клуби “Локомотив” ташриф буюради. Айнан шу икки учрашув 20:00 дан 19:00 га кўчирилди. Шунингдек, ўз уй учрашувларини эндиликда Олмалиқда ўтказиб келаётган “Сурхон” 29 июнь куни “Нефтчи”га қарши беллашувни ҳам 19:00 да бошлайди", — дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар