Магуайр Роналдунинг МЮдаги маошлар камайтирилганига норозилик билдирган постига "лайк" босди, кейинроқ уни олиб ташлади

  • Mr.NoBoDy 06.07.2022 20:51
  • 543
  • 30

Харри Магуайр Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"даги камайган маошлар ҳақидаги постга "лайк" босди.

Манкунианликлар ҳимоячиси ушбу постга "лайк" босган, унда Роналдунинг МЮдаги ҳолатидан норози бўлишига сабаблардан бири клубнинг Чемпионлар лигасига чиқа олмагани учун футболчиларнинг маошини 25 фоизга камайтирилгани айтилган.

Португалиялик форварднинг маоши ҳафтасига 480 дан 360 минг фунтгача пасайган.

BBC маълумотларига кўра, Магуайр томонидан хатолик туфайли "лайк" босилган ва ҳозир у "лайк"ни аллақачон олиб ташлаган.

Ўхшаш янгиликлар