"Ливерпуль" Мане ўрнини Сане билан тўлдирмоқчи

  • Mr.NoBoDy 05.08.2022 21:51
  • 72
  • 30

"Ливерпуль" клуби олдинги чизиқни кучайтирмоқчи.

Жорий трансфер ойнасида Садио Манедан айрилган "Ливерпуль" бироз заифлашди. Луис Диас ва Нуньес билан шартнома имзоланган бўлишига қарамай, Маненинг ўрнини тўлдириш осон бўлмайди.

Шу боис клуб устози Юрген Клопп Англияда тажриба орттирган тезкор футболчини жамоага олиб келмоқчи. Жамоа шундай ўйинчилар сирасига кирадиган Лерой Сане учун 50 млн фунт-стерлинг сарфлаши мумкин.

Сане "Манчестер Сити"да Гвардиола қўл остида тўп тепди, бироқ жамоа мураббийининг ишончини қозона олмади. Шундай ҳолат "Ливерпул"да ҳам юз бериши мумкин, сабаби унинг позициясида Салоҳ ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар