"Лестер" Фофанани 83 млн еврога сотишни рад этди, аммо "Челси" кўпроқ таклиф қилишга тайёр

  • Mr.NoBoDy 06.08.2022 13:51
  • 336
  • 30

"Лестер" "Челси"нинг ҳимоячи Уэсли Фофана бўйича таклифини рад этишда давом этади.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "тулкилар" кеча кечқурун французни 83 млн евродан ортиқ маблағга сотишни рад этишди.

"Челси" эса ўйинчи учун курашдан чиқмоқчи эмас. Фофананинг ўзи "Лестер" раҳбариятига Томас Тухель жамоасига ўтишни хоҳлаётганини айтди.

"Челси" тез орада трансфер бўйича янги таклиф беради. Қайд этиш керакки, "Челси" 100 миллион евро таклиф қилса, "Лестер" ўйлаб кўриши мумкин.

Фофана ойна сўнггига қадар "Челси"ниниг бош трансфер мақсади бўлиб қолади.

Ўхшаш янгиликлар