"Челси" яна бир катта трансфер амалга ошириши мумкин

  • Mr.NoBoDy 07.08.2022 17:34
  • 180
  • 30

"Челси" "Лестер" футболчиси Уэсли Фофанани 85 миллион фунт эвазига трансфер қилади.

"The Guardian" нашрининг ёзишича, барчаси 24 соат ичида ҳал бўлади. Шу орқали "Челси" ёзги трансферлар ойнаси вақтида футболчиларни сотиб олиш учун 200 миллион фунтни ишлатиб юборган ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, "аристократлар"га ёзда Раҳим Стерлинг, Калиду Кулибали, Карни Чуквуэмека, Габриэль Слонина ва Марк Кукурелья каби футболчилар келиб қўшилди.

Ўхшаш янгиликлар