МЮ Роналдуни Милан грандларига таклиф қилди, аммо …

  • Mr.NoBoDy 15.08.2022 09:17
  • 333
  • 30

“Манчестер Юнайтед” Криштиану Роналдуни “Милан” ва “Интер”га таклиф қилган, дея хабар бермоқда инсайдер Танкреди Палмери.

Манбага кўра, миланликларда Роналдунинг трансфери қизиқиш уйғотмаган ва шу туфайли музокаралар ўтказилмаган.

Аввалроқ, 37 ёшли футболчи Чемпионлар Лигасида ўйнаш учун жамоадан кетмоқчилиги айтилганди. Бироқ, “қизил иблислар” устози Эрик тен Хаг жорий мавсум учун ўз режаларига португалияликни ҳам киритганини билдирди.

Ўхшаш янгиликлар