Салоҳ Гизада ёниб кетган черковни тиклаш учун 150 минг евродан ортиқ хайрия қилди

  • Mr.NoBoDy 16.08.2022 23:00
  • 354
  • 30

Муҳаммад Салоҳ Мисрда ёниб кетган черковни қайта тиклаш учун катта миқдорда маблағ ажратди.

14 август куни Гизадаги қиптийлар черковида ёнғин содир бўлиб, камида 41 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар жароҳатланди.

Мисрлик спорт журналисти Иброҳим Абдил Гаваднинг хабар беришича, "Ливерпуль" форварди воқеадан кўп ўтмай черковни тиклаш учун уч миллион миср фунти (тахминан 154 минг евро) хайрия қилган.

Бундан ташқари, мисрлик футболчи бахтсиз ҳодисадан ҳамдардлик билдирган эди.

Ўхшаш янгиликлар