Футзал. Олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш санаси маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 19.08.2022 19:17
  • 435
  • 30

Футзал янги мавсуми стартига саноқли кунлар қолди.

Аввал хабар берилганидек, 30 август куни “Юнусобод спорт мажмуаси” АГМК ва “Жиззах Кентекс” ўртасидаги Суперкубок учрашувига мезбонлик қилади. 

ЎзПФЛ мавсумий режа ишлаб чиқишдан олдин футзал термаси устози Баҳодир Аҳмедов режалари билан қизиққанди. Маълумки, 27 сентябрь куни Кувайтда Осиё чемпионати старт олади. Шундан келиб чиқиб, сентябрь ойида ички чемпионатнинг фақатгина 1 та тур учрашувини ўтказиш учун имконият бор. Қолган вақт давомида асосий футзалчилар терма жамоа ихтиёрида бўлади. 

Режага кўра, 4-9 сентябрь кунлари чемпионатнинг илк тур учрашувлари Жиззахда бўлиб ўтади. Мос равишда кейинги турлар 18-23 октябрь (Хоразм), 13-18 ноябрь (Тошкент), 1-4 декабрь (Фарғона), 22-25 декабрь (Олмалиқ) кетма-кетлигида ўтади. Бунга қадар ЎзПФЛ бошқа эҳтимолий мезбон шаҳарлардаги залларни ўрганади. Улар талабга жавоб берса, 2023 йилдан бошлаб Қарши, Самарқанд, Бухоро шаҳарлари ҳам футзал чемпионатини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади. 

Олий лиганинг 2022/23 йилги мавсумига эртага — 20 август куни қуръа ташланади. Жараён 11:00 дан бошлаб саҳифаларимиз орқали жонли эфирга узатилади. 

Футзал чемпионатининг янги мавсумида ҳам 12 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Булар: “Жиззах Кентекс”, АГМК, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Насаф”, “Металлург”, “Максам Чирчиқ”, “Нефтчи”, “Навбаҳор”, BMB, “Oil star”.

Ўхшаш янгиликлар