Неймар "Маккаби"га урган голини тилини чиқариб нишонлагани учун сариқ карточка олди

  • Mr.NoBoDy 15.09.2022 15:51
  • 5319
  • 30

ПСЖ ҳужумчиси ҳакамнинг қарорини "тўла ҳурматсизлик" деб атади.

Неймар "Маккаби" Хайфа – ПСЖ (1:3) учрашуви бош ҳакамидан норози бўлди.

88-дақиқада ҳужумчи парижликларнинг учинчи голини урди ва жорий мавсум анъанага айланиб қолган нишонлашни намойиш қилди – қўлларини қулоғига қўйиб, тилини чиқарган ҳолда. Бунинг учун германиялик ҳакам Даниэль Зиберт бразилияликка сариқ карточка кўрсатди.

Ўйиндан сўнг Неймар Twitter'да бу қарордан норозилигини билдирди.

"Спортчига нисбатан мутлақо ҳурматсизлик. Бунақаси умуман бўлмаслиги керак... Мен ҳеч қандай ёмон қиш қилмаган бўлсам ҳам сариқ карточка олдим. Улар мени хафа қилишда давом этишмоқда", – деди Неймар.

Ўхшаш янгиликлар