Горан Пандев футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди

  • Mr.NoBoDy 22.09.2022 22:51
  • 363
  • 30

Шимолий Македония футболи учун оғриқли хабар.

39 ёшли машҳур тўпурар Горан Пандев инстаграм орқали бутсаларини михга илганини маълум қилди. Футболчи ёрдам учун оиласи, собиқ ҳамкорлари ва ўзи ўйнаган клубларга миннатдорчилик билдирди. 

Пандев 22 йиллик фаолияти давомида "Интер", "Наполи", "Латцио", "Ла Специя", "Женоа", "Парма", "Галатасарой" клубларида тўп тепган. Унинг ҳисобида А Серияда жами 493та ўйин ва 101 та гол бор. 

Клуб миқёсида ҳужумчи 2010 йилда "Интер" билан треблга эришган. Шунингдек, "Лацио" ва "Наполи" билан икки маротаба Италия Кубогида зафар қучган. 

Ўхшаш янгиликлар