Де Брюйне: "Уэльс билан ўйнайвериш бироз зерикарли"

  • Mr.NoBoDy 23.09.2022 00:17
  • 66
  • 30

Ярим ҳимоячи Уэльс термаси билан ўйинлар ҳақида гапирди.

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Уэльс терма жамоаси билан ўйнайвериб бироз зерикиб қолгани ҳақида гапирди.

"Менимча, терма жамоалардаги ўйинларимнинг ярми Уэльсга қарши бўлган. Билмадим нега, аммо Уэльс билан ўйнайвериш бироз зерикарли. Адашмасам улар билан 12 марта тўқнаш келганман. Йиллар давомида битта терма жамоага қарши ўйин ўтказяпмиз. Биз ушбу икки ўйинни иложи борича яхшироқ якунлаб,  Жаҳон чемпионатига муносиб тайёрланмоқчимиз", -дейди Кевин де Брюйне. 

Ўхшаш янгиликлар