Мата: "Олд Траффорд"ни уйим дейишга фахрланаман"

  • Mr.NoBoDy 19.06.2019 22:42
  • 1421
  • 30

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата клуб билан шартномаси узайтирилгани борасида гапирди

Янги келишув 2021 йилга қадар мўлжалланган.

"Манчестер Юнайтед" каби жамоада ўйнаш мен учун фахр! Бу ерда 5 йилдан буён ўйнаяпман ва "Олд Траффорд" менинг уйим дейишга фахрланаман. Оле Гуннар Сульшер ва унинг штаби билан ишлашдан бахтиёрман", - деди Мата.

31 ёшли футболчи 2014 йилда "Челси"дан 42 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га олиб келинганди. Якунланган мавсумда у жамоаси таркибида 32 ўйинда қатнашиб, 6 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди..

Ўхшаш янгиликлар