УЕФА Неймар борасидаги қарорни эълон қилди

  • Mr.NoBoDy 19.06.2019 23:42
  • 1106
  • 30

УЕФА ПСЖнинг Неймарнинг ЕЧЛдаги уч ўйинлик дисквалификацияси борасидаги аппеляциясини қабул қилмади.

Форвард "Манчестер Юнайтед"га (1:3) қарши ўтган жавоб ўйини якунларига кўра жазоланганди. Ўшанда бразилиялик жамоасига белгиланган пенальти ва ўйинга қўшиб берилган қўшимча дақиқалар кўплиги сабабли ҳакамни ҳақорат қилганди.

Неймар қайси жамоада ўйнашидан қатъи назар ЕЧЛдаги навбатдаги уч ўйинни ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар