Торрейра Италияга қайтмоқчи

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 00:21
  • 1022
  • 30

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра А Серияга қайтишни истамоқда.

TMW хабарига кўра, "Милан" ва "Наполи" айни дамда унинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Уругвайликнинг трансфер нархи 40 миллион евро бўлиши мумкин.

У ўтган мавсум арафасида 30 миллион евро эвазига "Сампдория"дан Лондонга кўчиб ўтганди. Якунланган мавсумда у "Арсенал" таркибида 34 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар