Бруно Фернандеш “Ливерпуль”га ўтмайди

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 07:21
  • 936
  • 30

Аввалроқ “қизиллар” “Спортинг” аъзосига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Қайд этилишича, “Ливерпуль” Бруно Фернандеш учун 40 млн фунт таклиф қилган. Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, мерсисайдликлар португалиялик футболчини сотиб олмайди. Брунонинг “Спортинг” билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Футболчига айни дамда асосий даъвогар сифатида “Тоттенхэм”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Атлетико” кўрсатилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар