“Ювентус” Погба учун Дуглас Костани “Манчестер Юнайтед”га таклиф қилмоқда

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 07:42
  • 1096
  • 30

Туринликлар Погбани жамоага қайтаришга жиддий бел боғлади.

“Манчестер Юнайтед” Поль Погбанинг трансферидан 160 млн фунт ишлаб олишни кўзлаб турибди. Туриннинг “Ювентус” клуби эса Погбанинг нархини туширишни истамоқда. Бунинг учун клуб “Юнайтед”га Дуглас Костанинг хизматларини ҳам таклиф қилишга тайёр. Аввалроқ Коста ПСЖ қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Маълумот учун Дуглас Коста ўтган мавсум А Cерия баҳсларида 1 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар