"Қизил иблислар" аллақачон футболчи билан 62 миллион евролик битимга келишиб бўлишган. 21 ёшли қанот ҳимоячиси ўтган мавсум "Кристал Пэлас" сафида, барча турнирларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассистга эришган.
Ван-Биссака "Кристал Пэлас" тарбияланувчиси ҳисобланади. У шунингдек Англиянинг U-21 терма жамоасида ҳам ҳаракат қилади.
Футболчи билан бир қизиқ ҳолат мавжуд. У 2015 йилда Конго ДРнинг 20 ёшгача бўлган терма жамоасида ҳаракат қилган. 2018 йилда эса Англиянинг U-20 ҳамда U-21 термаларида тўп тепди.