ads


Эмилиано Саланинг ўлими ортидан 64 ёшли эркак қўлга олинди

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 11:42
  • 657
  • 30

Буюк Британиянинг Дорсет графлиги полицияси 64 ёшли Шимолий Йоркшир фуқаросини қўлга олди.

ads

Полиция эркакни бепарволиги туфайли ҳалокатга ва ўлимга олиб келинганлигидан гумон қилмоқда.

У ҳибсга олингандан сўнг, тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди ва озод қилинди. Полиция унинг шахсини ошкор қилмаяпти ва бу ҳақда спекуляция қилишдан қочишни сўрайди.

28 ёшли Сала январда "Нант"дан "Кардифф"га 15 миллион фунт эвазига ўтган эди. Франциядан Буюк Британияга қадар бўлган йўлда самолёт авиаҳалокатга учраган. Сала билан биргаликда пилот Дэвид Ибботсон ҳам вафот этган.


Ўхшаш янгиликлар