"Шўртан": Зукко ва ашаддий мухлислар диққатига!

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 12:00
  • 1236
  • 30

Ғузорнинг “Шўртан” клуби матбуот бўлими йил бошидан эътиборан “Бир ўйин тарихи” рукни остида “Оқ бўрилар”нинг тарихий учрашувларидан лавҳалар ҳамда фото суратлар бериб келишни йўлга қўйди.

Ҳозирга қадар ғузорликларнинг ОФК Кубогидаги турниридан иккита учрашув воқеалари яна бир бор ёдга олинди. Шу кунларда мазкур рукн остида берилаётган мақолаларнинг навбатдагиси тайёрланмоқда.

Ундан аввал эса клуб матбуот бўлими ходимлари зукко ва ашаддий мухлисларга кичик бир савол топишмоқ тақдим этишни маъқул кўришди.

Демак, эшитинг: ушбу суратда “Оқ бўрилар” жамоасининг юлдузли таркиби жамланган. Уларнинг рақамига қараб исми-шарифини аниқланг. Ушбу фото нечанчи йил ва қайси учрашув олдидан туширилган. 



Жавобларингизни “Шўртан” ПФК расмий электрон почта манзилига (shurtan1994@mail.ru) 22 июнь “Шердор” - “Шўртан” учрашувига қадар юборишингизни сўраймиз.

Ғолибларнинг исми-шарифи клуб расмий телеграм каналида (t.me/shurtanpfc) эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар