Тен Ҳаг – АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи!

  • Mr.NoBoDy 30.09.2022 16:51
  • 1146
  • 30

Нидерландиялик мутахассис "Манчестер Юнайтед" бошқарувини қўлга олганидан буён илк совринини қўлга киритди.

Манкунианлар устози овоз бериш натижаларига кўра, кузнинг биринчи ойида мураббийлар орасида энг муваффақиятлиси, деб топилди.

52 ёшли мутахассис 2016 йил январь ойида "Саутгемптон" мураббийи Рональд Кумандан кейин ушбу титулни қўлга киритган биринчи нидерландиялик бўлди. Шунингдек, 2019 йил январь ойида МЮ бошқарувида бўлган Оле Гуннар Сульшердан кейин мазкур совринга эга чиққан жамоа мураббийига айланди. 

Тен Ҳаг "қизил иблислар" ўйинига яққол ўзгариш олиб кирди ва "Арсенал"нинг ғалабали сериясини тўхтатишдан олдин "Лестер"ни мағлуб қилди ҳамда жамоанинг турнир жадвалида 5-ўринга қадар кўтарилиб олишини таъминлади. Мутахассис овоз бериш натижаларига биноан Антонио Конте ва Гари О'Нилни ортда қолдирди.

Ўхшаш янгиликлар