ads


Месси Парагвайга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 14:00
  • 596
  • 30

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Копа Американинг 2-туридан ўрин олган Парагвай (1:1)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

ads

"Мен жамоанинг кейинги ўйинда ғалаба қозонишига ишонаман. Биз ўйинимизни излашда давом эттиришиз ва кучайтиришимиз керак".

"Очиғини айтганда, ғалаба қозонмаганимиз бироз асабийлаштирмоқда. Кейинги ўйинда катта қадам қўйишимиз кераклигини ва бу қийин бўлишини биламиз".

"Гуруҳдан чиқа олмаслигимиз ақлга сиғмайди, аммо мен буни амалга ошира олишимизга шубҳа қилмайман", - дейди Месси.

Олдинроқ, Мессининг клубдаги жамоадоши Луис Суарес Аргентинани Копа Америка фаворитларидан бири деб атаган эди.

Ўхшаш янгиликлар