Левандовски: "Германиялик жамоадошларим Саненинг "Бавария" билан шартнома имзолашини кутишмоқда"

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 15:21
  • 1109
  • 30

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски унинг немис жамоадошлари Лерой Саненинг Мюнхен клубига ўтишини хоҳлашларини айтиб ўтди.

"Немис футболчилар Сане билан шартнома имзоланишини жуда ҳам хоҳлашмоқда. Аммо кутишдан ўзга чора йўқ, кўрамиз нима бўлади", - дейди Левандовски.

"Бавария" клуб афсоналари Арьен Роббен ва Франк Риберилар ўрнига муносиб номзод қидиришмоқда.

Афсоналарнинг кетиши кишини хафа қилади. Аммо "Бавария" уларнинг ўрнига сифатлироқ бошқа футболчилар билан шартнома имзоламоқда. Мен янги ўйинчилар Роббен ва Риберилардек яхши ўйин кўрсатишларига аминман", - дейди Левандовски.

Сане жорий мавсум барча турнирларда 53та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 14та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар