Санжар Ризаев ОФК Кубоги-2019 ярим финал ўйинида комиссарлик қилади

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 16:00
  • 971
  • 30

ОФК кубоги-2019да зоналар бўйича ярим финал ўйинларининг дастлабки беллашувлари бўлиб ўтди.

Олдинда жавоб учрашувлари турибди.

Бугун яна бир ҳамюртимиз Санжар Ризаев сентябрь ойидан ОФКда иш бошлаши ҳақида хабар берган эдик.

Яна бир ҳамюртимиз ОФКда иш бошлайди

ОФК кубоги Ғарбий Осиё минтақасида ярим финал доирасида 25 июнь куни Иорданиянинг "Ал Жазира" клуби Суриянинг "Ал Жаиш" жамоасини қабул қилади. 25 июнда Амман шаҳридаги "Amman International Stadium"да ўтадиган тўқнашувда ҳамюртимиз Санжар Ризаев комиссарлик қилади.

ОФК кубоги-2019

Ярим финал, жавоб учрашуви

25.06.2019, 21:30

"Ал Жазира" - "Ал Жаиш"

Комиссар: Санжар Ризаев (Ўзбекистон)

Ҳакамлар назоратчиси: Мухтор Солиҳ Али Ал-ярими (Яман)

Бош ҳакам: Лиу Квок Мен (Гонконг)

Ёрдамчи ҳакамлар: Чоу Чун Кит, Лоу Минг Леонг (Гонконг)

Тўртинчи ҳакам: Исмоил Ҳабиб Али Исмоил (Баҳрайн)


Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда сурияликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Ўхшаш янгиликлар