Сарри "Ювентус" бош мураббийи сифатидаги илк матбуот анжуманида: "Энг муҳими - яланғоч бўлмаслигим"

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 17:00
  • 1176
  • 30

Бироз аввал Маурицио Саррининг "Ювентус" бош мураббийи сифатидаги дастлабки матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда журналистлардан бири мутахассисга ўйин пайтида костюм киясизми мазмунида савол билан мурожаат қилди. Сарри эса қуйидагича жавоб қайтарди:

 - Клуб билан гаплашаман, буни ҳали муҳокама қилмадик. Шахсан ўзим ўйин куни галстук ва костюм кийишни мўлжалламаяпман. Энг муҳими - ялонғоч бўлмаслигим.

Эслатиб ўтамиз, "Кекса синьоралар"нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри ўйинлар куни доим галстук ва костюм киярди.

Ўхшаш янгиликлар