"Ювентус" "Реал" ҳимоячисига қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 17:42
  • 1063
  • 30

Туриннинг "Ювентус" клуби "Реал" ҳимоячиси Тео Эрнандесга қизиқмоқда.

Италия клуби футболчини ёзги трансферлар ойнасида олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Сал олдинроқ, "Ювентус" "Реал"нинг 30 ёшли ҳимоячиси Марселога қизиқиб кўрди, аммо туринликларнинг диққатини кўпроқ ёш футболчи тортмоқда. "Реал" футболчининг сотуви учун 30 миллион еврога рози бўлиши мумкин.

Эрнандес "Реал"га 2017 ёзда "Атлетико" клубидан келиб қўшилган эди. Ўшанда унинг трансфер суммаси 24 миллион еврони ташкил этган. 21 ёшли футболчи жорий мавсум "Реал Сосьедад"да ижара асосида ҳаракат қилди. Клуб сафида Ла Лигаданинг 24та ўйинида қатнашиб, 1та гол ва 2та ассистга эришган. Унинг "Реал" билан тузган шартномаси 2023 йил ёзда ўз якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, Тео олдинроқ "Атлетико"дан "Бавария"га ўтган Лукас Эрнандес билан ака-укадир.

Ўхшаш янгиликлар