Футзал. Ўзбекистон - Кувайт 1:0 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 04.10.2022 22:34
  • 1236
  • 30

Футзал бўйича Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган Қувайтга ҳамда Ўзбекистон ўртасидаи баҳсни шу саҳифада кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ



14. ГООООЛ! Бурчакдан ҳаволатиб узатилган тўпни Анасхон Рахматов дарвозага кучли зарба билан жойлаб қўйди!

11. Ропиев рақиб дарвозабони узатган тўпни илиб кетишига оз қолди.

10. Ропиев кутилмаганда ҳаводан келаётган тўпга ноодатий тарзда тегди ва тўп дарвозабонимизга кетди, Элибоев ўзини йўқотмади ва тезда хавфни узоқлаштирди.

10. Тайм аут, Кувайт терма жамоаси устози 1 дақиқалик танаффус олди.

7. Жарима зарбаси, рақиб футзаличимизга нисбатан хавфли ўйнагани учун хуштак чалинди.

6. Жамоамизнинг навбатдаги ҳужумига бироз омад етишмади.

2. Навбатдаги зарбааа! Нишоновнинг бу сафарги зарбаси аввалгисиданда хавфли чиқди. Тўп тўсинга тегиб қайтди.

2. Зарбааа! Нишонов бурчакка яқин ҳудудда тўпни дарвозабон устун ошириб, гол уришга ҳаракат қилди, афсуски зарба ноаниқ бўлди.

1. Футзалчимиз жароҳат олди, терма жамоамиз шифокори унга тиббий ёрдам кўрсатяпти.

1. Ярим финал учун баҳс бошланди. Бизникилар оқ, Кувайт кўк рангли либосда ҳаракат қилишади.

- Рустам Умаров жамоа сардори сифатида қуръада иштирок этиб,тўп ва дарвозани рақиб билан бўлишиб олишди.

- Ассалому алайкум ҳурматли футзал ва футбол мухлислари. Бугун терма жамоамиз Қувайтда ўтаётган футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финалида мезбон мамлакат вакилларига қарши майдонга чиқишади. 


Осиё чемпионати. Чорак финал

ЎЗБЕКИСТОН - ҚУВАЙТ 1:0 live

Ўзбекистон (биринчи бешлик):  Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев

Захира: Рустам Умаров, Анасхон Раҳматов, Машраб Адилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Шахрам Фаҳриддинов, Давлат Ибрагимов

Кувайт: 1. Муҳаммад Алҳуазим, 2.Ҳамад Ҳаят, 6.Абдулраҳмон Алвади, 7.Абдулраҳмон Алтаваил, 14. Салоҳ Алфадҳел.

Захира: 2. Холид Абдуллоҳ, 3. Юсуф Алҳалифа, 4. Аҳмад Алфорси, 8. Нажиб Али, 9. Абдулраҳмон Алмосабеҳи, 10. Абдуелтеиф Алабаси, 12. Ҳамад Алавадҳи, 13. Али Алсаиф.

Ўхшаш янгиликлар