ads


Италияда U-21 Европа чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз борми?

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 19:21
  • 605
  • 30

Шу кунларда Италиянинг 6та шаҳрида 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида Европа чемпионати бўлиб ўтяпти.

ads

Ушбу мусобақада 12та жамоа қатнашмоқда. Жамоалар тўрттадан уч гуруҳга бўлинган: 

"A" гуруҳи - Италия, Испания, Польша, Бельгия. 

"B" гуруҳи - Германия, Дания, Сербия, Австрия.

"C" гуруҳи - Англия, Франция, Руминия, Хорватия. 

Мусобақага 16 июнь куни старт берилди ва 30 июнга қадар давом этади. Мусобақа низомига кўра, ҳар бир гуруҳ пешқадами ҳамда битта энг яхши кўрсаткич қайд этган иккинчи ўрин соҳиби кейинги босқичга йўл олади. Финал 30 июнь куни Удине шаҳридаги "Дачиа Арена" стадионида бўлиб ўтади. 

Ҳозирча қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтди: 

Польша - Бельгия 3:2 

Италия - Испания 3:1

Испания - Бельгия 2:1 

Италия - Польша 0:1 


Сербия - Австрия 0:2

Германия - Дания 3:1 


Руминия - Хорватия 4:1 

Англия - Франция 1:2 


Яхши биласиз, бу ёшдаги Европа чемпионати кўплаб иқтидор эгаларини кашф этиб беради. Шунга қарамай, ҳозир ҳам U-21 қитъа биринчилигида бир нечта номи чиққан футболчилар ҳаракат қилмоқда. 

Масалан, мезбон жамоа Италия таркибида шундай ўйинчилардан Жанлука Манчини ("Аталанта"), Алессандро Бастони ("Парма"), Лоренцо Пеллегрини ("Рома"), Федерико Кьеза ("Фиорентина"), Мойзе Кин ("Ювентус"), Николо Заниола ("Рома") кабилар бор. Федерико Кьеза аллақачон ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга улгурди. 

Испания ёшлар термаси таркибида Фабиан Руиз ("Наполи"), Дани Себальос ("Реал"), Микел Ойарзабал ("Реал Сосьедад"), Пабло Форналс ("Вест Хэм") каби футболчилар ҳаракат қилмоқда. 

Шунингдек, Сербия термаси сафида Никола Миленкович ("Фиорентина"), Саша Лукич ("Торино") ҳамда яқинда "Реал" билан шартнома имзолаган Лука Йович тўп тепяпти. Англия таркибидаги Доминик Соланкени ҳам мухлислар яхши билишса керак, у "Борнмут" ҳужумчиси ҳисобланади. Бундан ташқари 2013 йил Ўзбекистон ўсмирлар термасига қарши ўйнаган Ален Халилович Хорватия ёшлар термаси сардори сифатида ҳаракат қиляпти. 

U-21 Европа чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби Германия ҳисобланади. Бу йилги қитъа биринчилигида кучли тўртликдан жой олган жамоалар келаси йил Токидо ўтказиладиган Олимпиада ўйинлари йўлланмасига эга чиқади.

Ўхшаш янгиликлар