Сарри: "Роналду мени ҳам янги босқичга олиб чиқади"

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 23:00
  • 1211
  • 30

"Ювентус"нинг янги бош мураббийи Маурицио Сарри туринликларнинг асосий ҳужумчиси Криштиану Роналду билан ишлаш борасида гапирди.

"Кўплаб топ футболчиларнинг бош мураббийи бўлганман, аммо Роналду билан мен ҳам янги даражага чиқа оламан. У каби футболчилар дунёнинг бир чеккасидан ҳам топилмайди.

Роналду футбол оламидаги барча рекордларни қўйиб келган ва мен ҳам унинг яна бир неча рекордларни қўйишига ёрдам бермоқчиман.

Гонсало Игуаин билан ишлаганимда у А Сериянинг тўпурарига айланганди. Шу ҳолат мен билан яна бир бор такрорланишини истайман. Бу менга роҳат бағишлайди. Роналду ва Дибала каби футболчилар майдонда исталган нуқтада ўйнай олади", - деди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар