Копа Америка-2019. Япония иккинчи ўйинда дуранг қайд этди

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 07:21
  • 1310
  • 30

Бразилияда бўлиб ўтаётган Копа Америка мусобақасида Япония 2-тур учрашувини ўтказди.

Биринчи беллашувда "Кунчиқар юрт" вакиллари Чилига 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Иккинчи тур баҳсида уларга омад кулиб боқди ва Уругвай билан 2:2 ҳисобини қайд этишди. Лекин шуни айтиш керак, бу ўйинда Япония икки бор ҳисобда олдинга чиқиб якунда ғалаба қозона олмади. 

Копа Америка-2019. "С" гуруҳи

Уругвай – Япония 2:2 

Голлар: 0:1 – 25 Миёши, 1:1 – 32, пенальти Суарес, 1:2 – 59 Миёши, 2:2 – 66 Хименес.

Уругвай – Муслера, Хименес, Годин, Касерес, Бентанкур, Лаксальт (Гонсалес, 28), Торрейра, Нандес (де Арраскаэта, 60), Лодейро (Вальверде, 73), Кавани, Суарес.

Япония – Кавашима, Томиясу, Уэда, Итакура, Ивата (Тацута, 87), Миёши (Кубо, 83), Накадзима, Абе (Уэда, 67), Сибасаки, Сугиока, Оказаки.

Огоҳлантириш: Уэда (31), Накадзима (78).

Ўхшаш янгиликлар